“Миллионлаб кўчатларни экилди деб қўшиб ёзишган” — Азиз Абдуҳакимов

    Яшил сайёра 5 июл 2023 1119

    Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

    Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан депутатлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдуҳакимовнинг ахборотини эшитди.

    Мажлисда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтган 2022 йили жами 202,7 млн туп дарахт кўчатлари экилгани таъкидланди.

    Вазирнинг сўзларига кўра, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида икки миллиондан ортиқ экилмаган кўчатларни ҳисоботга “экилди” деб қўшиб ёзилган, суғориб бўлмайдиган жойларга 7,3 миллион туп ниҳол ўтқазилган, экилган 1,8 миллион туп кўчатни сақлаш ва парваришлаш учун тегишли масъуллар белгиланмаган.

    Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, кўчатлар экилганининг ҳаққонийлиги текширилганда айрим раҳбарлар томонидан бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди.

    Мониторинг давомида экилмаган кўчатларни экилди, деб ҳисоботга қўшиб ёзиш ҳолатларини аниқладик. Маълумот учун, Навоий вилоятида 959 минг, Тошкент вилоятида 564 минг, Фарғона вилоятида 465 минг, Қашқадарё вилоятида 227 минг туп экилмаган дарахт кўчатлари ҳисоботга "экилди" деб қўшиб ёзилгани аниқланди.

    Шу билан бирга, 1,8 миллион туп кўчатни сақлаш ва парваришлаш учун тегишли масъуллар умуман белгиланмагани ошкор бўлди. Энг ачинарли аҳвол – Фарғона вилоятида. У ерда 415 минг туп дарахтга умуман, ҳеч қандай масъул белгиланмаган. Тошкент вилоятида 355 мингта, Сурхондарёда 331 мингта, Бухорода 146 мингта, Қорақалпоғистонда 36 мингта экилган дарахтлар эътиборсиз қолдирилган”, — деди вазир.

    Шунингдек, мажлисда депутатлар экилган дарахтларни сақлаб қолиш мақсадида суғориш тизимларини ва сув чиқариш қудуқларини ташкил этиш, бу жараёнларда сув тежовчи технологиялардан самарали фойдаланиш, кўчат етиштириш ишларига хусусий тадбиркорлар ва ишсиз фуқароларни ҳақ эвазига кенг жалб этиш, дарахт ва буталарнинг зараркунандалари ҳамда касалликларига қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш лозимлигини таъкидладилар.

    Шунингдек, кўчатхоналар сонини ошириш, ҳудудларда иқлимга мос, кам сув талаб қиладиган дарахт навларини кўпайтириш, ҳар бир ҳудуднинг иқлими, тупроқ шароитларидан келиб чиққан ҳолда дарахт тури ва экиш жойларни белгилаш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

    Савол-жавоб ва муҳокамаларга бой бўлган мажлисда депутатлар томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси юзасидан атрофлича маълумотлар тақдим этилгани эътироф этилиб, вазирнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates