Миллий гвардия қўмондонининг ахбороти эшитилди

    Хавфсизлик 26 апрел 2022 2038

    Бугун, 26 апрелда, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг йигирма бешинчи ялпи мажлис олдидан Қўмита мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда қўмита раиси Қ.Бурхонов, қўмита аъзолари, Миллий гвардия қўмондони Р. Джураев, қўмита экспертлар гуруҳи ва тегишли вазирлик ва идора вакиллари иштирок этди.

    Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2021 йил ва 2022 йилнинг I чорагида амалга оширилган ишлар ҳолати тўғрисида Миллий гвардия қўмондонининг ахбороти эшитилди.

    Қайд этилганидек, 2021 йил ва 2022 йилнинг I чорагида олиб борилган патруллик хизмати давомида Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда 200 нафарга яқин қидирувда юрган жиноятчилар ушланган ҳамда бедарак йўқолган фуқаролар аниқланган ва оилаларига топширилган.

    Мазкур давр мобайнида ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар туфайли 800 дан ортиқ жиноятлар фош этилиб, 2 000 дан ортиқ ноқонуний буюмлар (пичоқ, бита, пневматик ва ов қуроллар), 1 096 дона ўқ-дори ҳамда 10 451 дона психотроп ва 15 кг.дан ортиқ гиёҳванд моддалар аниқланган ва ҳуқуқбузарлик содир этган 1 965 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган.

    Бундан ташқари, экология ва атроф муҳитнинг муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликдаги «Экопатрул» гуруҳлари томонидан 1 мингдан ортиқ рейдлар ўтказилиб, ҳуқуқбузарлик содир этган 471 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

    Жорий йил 3 ойида мобиль патруль гуруҳлари томонидан, келиб тушган 61 та хабар бўйича 47 та ҳуқуқбузарлик содир этган 51 нафар шахслар ушланиб, ички ишлар бўлимларига топширилган.

    Бундан ташқари, пойтахт хавфсизлигини ишончли таъминлашнинг янги тизими жорий қилинган.

    2021 йилда тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар томонидан қўриқдаги объектларда, шу жумладан хонадонларда жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этган 618 нафар шахслар ушланган. Жорий йилнинг ўтган даврида эса 25 та жиноят фош этилиб, 2 нафар қидирувдаги шахслар ушланган ва 3 нафар фуқаронинг ҳаёти қутқариб қолинган.

    Қўмита аъзолари ялпи мажлисда кўриб чиқилиши назарда тутилган масалаларни дастлабки тарзда муҳокама қилди.

    Хусусан, «Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги, «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ҳамда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил I чорагидаги ижроси якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан мамлакатимизда қўриқлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, шунингдек ушбу соҳадаги ваколатли давлат органини, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш мақсадида «Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

    Қонуннинг мақсади қўриқлаш фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, унинг асосий вазифалари жисмоний шахсларнинг ҳаётини ва соғлиғини, уларнинг мол-мулкини ҳамда объектларини тажовузлардан ҳимоя қилиш, қўриқланадиган объектлар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш ҳисобланади.

    Қонунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда Миллий гвардиянинг қўриқлаш фаолияти соҳасидаги ваколатлари белгиланади.

    Мажлисда «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун ҳам муҳокама қилинди.

    Таъкидланганидек, «Қурол тўғрисида»ги Қонун билан ўқотар қуролдан ташқари пневматик, газли, сигнал берувчи, тиғли, улоқтириш қуроли ва электрошок қурилмаларига эгалик қилишга рухсат берилган. Аммо ўқотар бўлмаган юқорида кўрсатилган қуролларга ноқонуний эгалик қилиш учун эса қонунчилигимизда жавобгарлик мавжуд эмас. Содда қилиб айтганда, ўқотар бўлмаган қуролга ноқонуний эгалик қилиш, яъни уйда сақлаш, кўча-кўйда олиб юриш, таълим муассасаларига олиб бориш ва ҳоказо ҳолатларда қурол эгаси ундан турли жиноий мақсадларда фойдаланмаслигига «кафолат» йўқ.

    Шу боис Қонун билан амалдаги 2 та кодекс ва 6 та қонунга тегишли ўзгартишлар киритиш назарда тутилган.

    Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates