Миллий инвестиция жамғармасини яратишда Templeton Asset Management компанияси ҳамкорлик қилади

    Инвестициялар 8 феврал 2024 936

    Жорий йил 7 февралда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Сингапурнинг Templeton Asset Management компаниясининг ижрочи директори билан учрашув ўтказди.

    Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2023 йил январь ойида Сингапурга ташрифи чоғида имзоланган қўшма лойиҳа ва келишувларни амалга ошириш ишлари ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

    Шунингдек, Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашувчи Миллий инвестиция жамғармасини яратиш жараёни кўриб чиқилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Franklin Templeton — 1947 йилда Нью-Йорк шаҳрида ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 9 мингдан ортиқ ходимга эга глобал инвестиция компанияси. Унинг бошқаруви остидаги активлари 1,4 триллион доллардан ортиқ. Компаниянинг бош қароргоҳи АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates