Миллий иқтисодиётнинг истиқболдаги “драйвер”и

    Тошкентдаги “Ҳилтон” меҳмонхонасида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ҳузурида Логистика марказлари ва юк ташувчилар альянси таъсис этилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

    Уни Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов очиб берди. Сўнгра Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Давлат божона қўмитаси ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари тадбир иштрокчиларини қутлаб, Альянс ташкил этилишининг мақсади ва бутун ТДТ давлатларининг иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти хусусида сўз юритдилар.

    Шунингдек, дастури доираси доирасида “ТДТга аъзо давлатларнинг транспорт соҳасидаги ҳамкорлиги”, “Логистика марказлари ва ТДТ юк ташувчилар альянсини шакллантиришнинг аҳамияти ва роли” мавзусида тақдимот ўтказилди. Бундан ташқари, “ТДТ мамлакатларида транспорт соҳасида қулай шарт-шароитлар яратиш” мавзусида очиқ мулоқот ҳам кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

    Қайд этиш керакки, мамлакатимизда сўнгги йилларда логистика соҳасини ривожлантиришга қаратилган 10 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Хусусан, Президентимизнинг 2017 йил 14 февралдаги “Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан ваколатли давлат органи сифатида Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, 2019 йил 1 февралдаги “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Транспорт вазирлиги ташкил этилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги қарори билан вазирлик ҳузурида Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази фаолияти йўлга қўйилди.

    Тадбирда ТДТ ҳузуридаги “Логистика марказлари ва юк ташувчилар альянси” халқаро нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш, таъсис ҳужжатларини имзолаш маросими ўтказилди. Шунингдек, Альянс бош котиби ҳамда котибият аъзолари тайинланди.

    Маълумот учун: Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) 2009 йил 3 октябрда “Нахчиван шартномаси” асосида ташкил этилган. Бош котибияти Истанбулда жойлашган. Унга Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон ва 2019 йилдан Ўзбекистон тўлақонли аъзо бўлди. Венгрия ва Туркманистон ТДТда кузатувчи давлат мақомига эга.

    – Туркий мамлакатлардаги йирик логистика марказлари, юк ташувчилар, терминаллар, денгиз ва қуруқлик портлари ўртасида самарали ҳамкорликни кенгайтириш, инновацион ечимларни жорй этиш орқали бутун минтақанинг транспорт-логистика салоҳиятини ошириш ҳамда барча аъзо давлат ўртасида муҳим ҳамкорликка эриши мақсадида бугун йиғилиш ўтказилди, – дейди “Боку халқаро денгиз савдо порти” ЁАЖ бўлим бошлиғи Худаяр Ҳасанли. – Шунингдек, Боку портини риволантириш имкониятлари ва истиқболлари тақдимот қилинди ҳамда кейинги йиғилиш Бокуда бўлиб ўтиши юзасидан келишиб олинди.

    – Туркий давлат юк ташувчилари ҳамда логистик марказлари Альянси фаолиятининг йўлга қўйилиши хусусий сектор мақомини оширишга хизмат қилади, – дейди Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари Мирвохид Азимов. – Маълумки, туркий ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатлар географик нуқтаи назардан Европа билан Осиёни боғлайдиган уч нуқтада жойлашган. Яъни, шимолий, ўрта ва жанубий йўналиш. Бундай салоҳият билан кучларимизни бирлаштирсак барча мақсадларга албатта етамиз.

    Туркий давлатлар ташкилоти доирасида транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш орқали иқтисодий барқарорликни таъминлашда аъзо давлатларнинг барчаси манфаатдор ҳисобланади. Хусусан, мазкур соҳани ташкилот доирасида ривожлантириш орқали миллий иқтисодиётнинг истиқболдаги “драйвер” йўналишига айлантириш мумкин.

    Зулхумор Акбарова

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates