Миллий палатага «Миллатнинг саломатлик лигаси» дипломи топширилди

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасига таниқли россиялик шифокор, академик Лео Бокерия президентлик қилаётган «Миллатнинг саломатлик лигаси» дипломи топширилди.

    Диплом 10 июнда Тошкентда «Соғлиқни сақлаш — TIHE 2021» Халқаро кўргазма доирасида топширилди.

    Мазкур ташкилот лойиҳалари тажрибаси бугунги Ўзбекистон учун қизиқ ва мамлакатимизда амалга оширилаётган соғлом турмуш тарзи йўналишларига ҳамоҳангдир.

    Хусусан, Тошкент кўргазмасида кенг миқёсдаги «Соғлом муниципалитет» Россия дастури тақдим этилган. Мазкур дастур 2015 йилдан амалга оширила бошлаган ва бугун Россия Федерациясининг 85та ҳудудини, ва шунга мувофиқ 21 минг муниципалитетлари (ўзини-ўзи бошқариш органлари)ни қамраб олган.

    «Миллатнинг саломатлик лигаси» вице-президенти Николай Кононов таъкидлаганидек, дастурнинг асосий вазифаси — бу миллатга танлаш имконияти ва соғлом турмуш тарзини олиб бориш шароитларини яратиш, муниципал даражада соғломлаштириш инфратузилмаларини яратишда, одамлар ҳаёти сифатини ошириш ва умрини узайтиришда кўмаклашишдир.

    Дастурнинг энг оммабоп йўналишларидан бири «Юриб кетаётган одам» мусобақаси ва «ҳаётга 10 минг қадам» акциясидир. Мазкур ташаббуслар сўнги йилларда кенг қўллаб-қувватланяпти. «Газпром» компанияси томонидан ҳар хил ҳудудларда 157 та юришни севувчилар гуруҳлари тузилган. Бу одамлардаги ўз соғлигига бўлган эътиборнинг кучайишига олиб келади, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates