Мирзаобод туманида "Камаз" ёниб кетди

    Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида ҳаракатланиб кетаётган "Камаз" ёниб кетиши натижасида кузовининг ярми ва бошқа жойлари зарарланган.

    Бу ҳақда Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

    Шу йилнинг 9 июль куни тунги соат 22:08да Мирзаобод тумани "Оқолтин" МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тошкент Термиз А-373 автойўлининг 36 км.да ҳаракатланаётган "Камаз" русумли юк автомашинасининг салон қисми, 4 та балони ҳамда кузови қисман ёнган.

    Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.

    Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экепажлари жалб қилиниб, ёнғин соат 22:36 да батамом ўчирилган.

    Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates