Мирзаободда Аҳмад ал-Фарғоний номидаги физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактаби очилди

    Мамлакатимизда 2 апрел 2021 2217

    Бугун Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида Аҳмад ал-Фарғоний номидаги физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактаби ўз фаолиятини бошлади.

    Мактабнинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Ғофужон Мирзаев, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, вилоят, туман сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Таянч мактаби қурилиши ўтган йилнинг август ойида бошланиб, қисқа муддатларда «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қуриб битказилди.

    Аҳмад ал-Фарғоний номидаги таянч мактаби тўрт қаватли қилиб қурилган бўлиб, 330 ўринга мўлжалланган. Бўлажак физиклар мактабида 23 та ўқув хонаси, 4 та хорижий тиллар, ахборот технологиялари хонаси, кимё, биология, физика лаборатория хоналари, 1 та очиқ спорт майдони ҳамда замонавий кутубхона сифатли таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишга хизмат қилади.

    Вилоятда 2019 йил 297 та умумтаълим мактаби фаолият юритган бўлса, 2020 йилда уларнинг сони 313 тани ташкил этди. 2021 йилга келиб мактаблар сони 315 тага етди. Сирдарёда 2020 йилда ихтисослашган таълим муассасалари сони 13 тани ташкил этган бўлса, жорий йилда яна 11 та ана шундай мактаблар фаолияти йўлга қўйилади ва вилоятда ихтисослашган таълим муассасалари сони 24 тани ташкил этади, деб хабар беради Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates