Ўзбекистон ва Миср ОТМлари ўртасида қўшма ҳамда малака ошириш дастурлари ташкил этилади

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Абдураҳмонов Миср Араб Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амира Фаҳми билан учрашув ўтказди

    Вазир олий таълим, илм-фан ва инновациялар соҳасини ривожлантиришда олиб борилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар ва келажакдаги режалар билан юқори мартабали меҳмонни таништирди. Ўз ўрнида, элчи икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик даражасининг кескин ошишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мисрга амалга оширган олий даражадаги ташрифи сабаб бўлганлигини билдирди.

    Учрашув давомида томонлар истиқболда ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган ишлар юзасидан фикр алмашдилар.

    Жумладан, икки давлат университетлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, заргарлик, муҳандислик, амалий санъат, араб тили, журналистика йўналишларида профессионал ва олий таълим муассасалари ўртасида қўшма ҳамда малака ошириш дастурларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

    Шунингдек, жорий йилнинг октабр ойида ўтказилиши режалаштирилаётган «Innoweyek.uz» инновацион ғоялар ҳафталигида Миср олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этиш учун таклиф этилди.

    Суҳбат давомида вазир И.Абдураҳмонов 10 дан ортиқ пахтачилик соҳасидаги мутахассисларининг Миср пахта арбитражи ва синови ташкилотида (CАТГО) малака оширганини мамнуният билан тилга олди.

    Учрашув сўнгида томонлар таълим ва илм-фан соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга имкониятлар кенгилиги ва бу имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлигини билдирди, дея хабар бермоқда Вазирлик ахборот хизмати.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates