Мисрда фиръавн Рамзес II ҳайкалининг бир қисми топилди

    Мисрнинг Минья шаҳри яқинида олиб борилган қазишмалар давомида мисрлик ва америкалик археологлар гуруҳи фиръавн Рамзес II ҳайкалининг юқори қисмини топишди.

    Топилган оҳактош блокининг баландлиги тахминан 3,8 метр бўлиб, унда тож ва бош кийим кийган Рамpес тасвирланган.

    Ҳайкал орқа устунининг юқори қисмида Қадимги Мисрнинг энг қудратли фиръавнларидан бирини улуғловчи иероглиф ёзувлар бор.

    1930 йилда қазиб олинган ҳайкалнинг пастки қисми билан бирга умумий узунлиги етти метрга яқин. Археологлар аллақачон ҳайкалнинг иккала қисмини бирлаштириш учун тайёргарлик ишларига киришган.

    У Буюк Рамзес номи билан ҳам танилган бўлиб, Мисрнинг ўн тўққизинчи сулоласининг учинчи фиръавни бўлган, милоддан аввалги 1279 йилдан 1213 йилгача ҳукмронлик қилган, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates