Моҳенжо-Дарода тангалар хазинаси топилди

    Покистондаги UNESCOнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Моҳенжо-Даро ҳудудидан археологлар томонидан мис тангалар билан тўла қозон топилди.

    Бу сўнгги 93 йил ичида ушбу ёдгорлик ҳудудидан топилган энг катта хазинадир.

    Моҳенжо-Даро милоддан аввалги 2600 — 1900 йилларда гуллаб-яшнаган Ҳинд водийси цивилизациясининг энг йирик мегаполиси бўлган. Тахминан тўрт минг йил олдин, аҳоли уни тарк этган ва бунинг аниқ сабаби ҳали аниқланмаган.

    Хазинанинг умумий оғирлиги тахминан беш ярим килограммни ташкил этди. Тангалар бир-бирига ёпишиб қолганлиги сабабли уларга зарб қилинган матнни ҳали ўқиб бўлмади. Шунга қарамай, олимлар мисни лаборатория шароитида тозалаш мумкинлигига умид қилмоқда.

    Моҳенжо-Даро археология бўлими директори Шокир Шоҳнинг сўзларига кўра, тангалар кушонлар даврига тегишли бўлиши мумкин. Бу сулола Ҳинд дарёсининг турли минтақаларини савдо, дипломатия ва маданий алмашинув орқали боғлашда муҳим роль ўйнаган деб ҳисобланади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates