Молхонага яширилган “Кўкнори“ ва иссиқхонада ўстирилаётган “наша“ фош этилди

    Хавфсизлик 8 июл 2025 628

    Сирдарё вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний равишда етиштирилаётган гиёҳвандлик ўсимликлари аниқланди.

    Қайд этилишича, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ва ДХХ 9252-сонли ҳарбий қисм ходимлари ҳамкорлигида Сирдарё туманида ўтказилган тадбир давомида, фуқаро Х.Ф.нинг яшаш хонадонида қонунбузарлик ҳолати қайд этилди.

    Маълумотларга кўра, фуқаронинг молхонаси юқори қаватидаги пичанлар устида аввалдан етиштирилиб, қуритилган ҳолда сақланаётган 13 туп “Кўкнори“ ўсимлиги (жами 30 дона бошоқ) аниқланди. Шунингдек, хонадонга туташ иссиқхона ва унинг ташқи томонларида жами 10 туп “наша“ (канабис) ўсимлиги етиштирилаётганлиги аниқланди.

    Аниқланган гиёҳвандлик ўсимликлари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошлаб юборилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates