Москва шаҳри марказидаги Ислом Каримов номидаги майдонда бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов, дипломатик миссия ходимлари, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонаси вакиллари ва фаол ватандошлар қатнашди.
Иштирокчилар Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гуллар қўйдилар, деб хабар беради «Дунё» АА.