Москва ва Нижний Новгород шаҳарлари билан янги туризм йўналишлари йўлга қўйилади

    Туризм 27 апрел 2023 1071

    Маданият ва туризм вазирлигида “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат форуми доирасида Росссиянинг Москва ва Нижний Новгород туризм бошқармалари ҳамда транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи “Замонавий транспорт технологиялари” компанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

    Учрашув давомида, икки мамлакат ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш юзасидан фикрлар алмашилди.

    Икки томонлама ҳамкорликдан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг гастрономик туризм салоҳиятини “Замонавий транспорт технологиялари” компанияси томонидан ишлаб чиқилган туризм йўналишидаги автомобилларда “Гастрономик Караван” дастури асосида Россия ҳудудлари бўйлаб кенг тарғиб қилиш имкониятларини йўлга қўйиш.

    Шунингдек, Москва ҳамда Нижний Новгород шаҳарлари билан қўшма туристик дастурлар ишлаб чиқиш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди.

    Музокаралар якунига кўра, “Замонавий транспорт технологиялари” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган туристик синфга мансуб автотранспорт воситаларини мамлакатимизда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларига қулай шартлар асосида етказиб берилиши юзасидан бирламчи келишувларга эришилди, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун, жорий йил 24-26-апрель кунлари Тошкент шаҳрида “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат форуми бўлиб ўтди. Учинчи маротаба ташкил этилган тадбирда МДҲ давлатлари, Франция, Италия, Нидерландия, Ҳиндистон, Сингапур, Хитой, Япония, Арманистон, Қозоғистон, Туркия ва Туркманистондан 5 мингдан ортиқ делегатлар, шунингдек, 300 дан ортиқ хорижий компаниялар, бизнес вакиллари ва ҳукумат амалдорлари иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates