Кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев, Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳамда Москва мери Сергей Собянин иштирок этди.
Павильон 5 та кўргазма залидан иборат бўлиб, уларда анъанавий ўзбек рангтасвири ва энг яхши ёғоч ўймакорлиги акс этган маҳсулотлар намойиш этилди. Шунингдек, ўзбек миллий кулолчилик буюмлари, зардўзлик маҳсулотлари, қўлда тўқилган ипак гиламларни кўриш мумкин.
“Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти” залида эса Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон шаҳарларининг тарихий жойларига виртуал саёҳат қилиш ва миллий туроператорлар таклифлари билан танишиш имконияти яратилган.
Шунингдек, янгиланган павильонда музокаралар, тақдимотлар, бизнес-семинарлар ва маҳорат дарслари учун замонавий бизнес майдони ташкил этилган, бадиий галерея ва арт кафе ташкил этилган.
Маданий мерос кўргазмасини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги, “Ҳунарманд” уюшмаси ва Бадиий академия билан ҳамкорликда замонавий санъат ва ҳунармандчилик маҳсулотлари, экспонатлар ва асл нусхадаги расмлар кўргазмага қўйилган, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.