Январь-август ойларида карталар сони 6,0 млн.дан ортиққа кўпайган.
Хусусан, август ойида карталар эмиссияси бўйича Халқ банки (138,5 минг та), TBC Bank (101,3 минг та), Hamkorbank (64,9 минг та), Ипотекабанк (64,6 минг та) ва ANORBANK (58,8 минг та) пешқадам бўлган.
Шунингдек, банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони 23.995 тани ташкил этган (йил бошига +3616 та).
Ушбу даврда ўрнатилган тўлов терминаллари сони 4633 тага камайиб, 429.385 тани ташкил қилган.
Шунга қарамасдан, терминаллар орқали тушган тушумлар 159,8 трлн.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 54 трлн.сўмга ёки 51%га кўпайган.
Бугунги кунда муомалага чиқарилган банк карталари, ўрнатилган тўлов терминаллари, банкомат ва инфокиосклар сони бўйича банклар ўртасида Халқ банки етакчилик қилиб келмоқда.