Муқобил энергетика «яшил иқтисодиёт» технологияларини барча соҳаларга жорий этиш долзарб масала

    Энергетика 18 апрел 2023 3051

    2023 йил 17 апрелда Олий Мажлис Сенатида «Муқобил энергетикани ривожлантириш, «яшил иқтисодиёт» технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

    Семинарда «яшил» энергетикани ривожлантириш, хусусан, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, шунингдек, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш йўналишларида илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳалар, шу жумладан, истиқболли инновацион ишланмалар, «стартап» лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш борасида ишлар юзасидан фикр алмашилди.

    Мамлакатимизда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш, «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси доирасида «яшил» ва инклюзив иқтисодий ўсишни, шунингдек, энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш борасида энергетика соҳасида тизимли ислоҳотлар олиб бориляпти.

    Хусусан, ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳамда иқтисодиётнинг барча тармоқларида ресурсларни тежашни янада кенгайтириш ва бу борада аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор Президент фармон ва қарорлари қабул қилинди.

    Ўзбекистонда 2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқариш қувватини 15 ГВтга ошириш, уларнинг улушини электр энергияси ишлаб чиқариш умумий ҳажмида 30 фоизидан кўпроғига етказишни мақсад этилган.

    Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида айни пайтда 2,9 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига жами 2 897 МВт қувватга эга 10 та қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш доирасида амалий ишлар бошланган.

    Семинарда муқобил энергетикани ривожлантириш, «яшил иқтисодиёт» технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш масалаларида айрим камчиликлар сақланиб қолаётганига эътибор қаратилди.

    Семинарда сенаторлар томонидан ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш борасидаги ишларни комплекс ташкил этиш мақсадида аҳолига, шу жумладан, инвесторлар учун қулай шароитлар ва рағбатлантириш механизмлари жорий этилгани юзасидан тарғибот-тушунтириш ўтказиш лозимлиги, бунда оммавий ахборот воситалари имкониятларидан кенг фойдаланиш кераклиги айтиб ўтилди.

    Шунингдек, аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича «Қуёшли хонадон» дастури амалга оширилиши, аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1 000 сўмдан субсидия ажратилиши бўйича маҳаллабай ишлар ташкил этиб, тарғибот ишларини амалга ошириш кераклиги таъкидланди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates