Мустақиллик шодиёнаси Фарғонада кенг нишонланди

    Мамлакатимизда 30 август 2021 3207

    Фарғона шаҳридаги санъат саройида мамлакатимиз бўйлаб «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида кенг нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди.

    Байрамни Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров кириш сўзи билан очди. Вилоят ҳокими, ўз сўзида «Ўттизинчи бор қутланаётган ушбу байрам, Муҳтарам Президентимиз бошчиликларида Янги Ўзбекистонни барпо этиш сари ташлаётган дадил қадамларимизнинг, эркин ва фаровон ҳаёт сари интилишимизнинг тантанаси ҳамдир» деб, жамиятда бўлаётган улкан ўзгаришларнинг ҳаётимизга таъсирига лўнда таъриф берди.

    Хайрулло Бозоров ўз нутқида Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига қилган ташрифлари ҳамда ташриф якунида «Фарғона вилояти аҳлини катта ният йўлидан, катта муваффақиятлар йўлидан қайтариб бўлмайди энди» деб вилоятга берган меҳр тўла эътирофлари, вилоятнинг жорий йилдаги мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаб берувчи омил бўлганини таъкидлаб ўтди.

    Юртбошимизнинг «Аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтирмасдан ривожланишга эришиб бўлмайди» деган тамойиллари асосида бошланган «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш ишлари, вилоятда йирик ишлаб чиқариш корхоналари фойдаланишга топширилаётгани, аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласида амалга оширилаётган улкан қурилиш ишлари алоҳида ифтихор билан қайд этилди, деб хабар беради Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Байрам тантаналари вилоят ва республика санъат усталарининг катта гала-концерти ва театрлаштирилган томошаси билан давом этди. Мушаклар салюти эса Фарғонадаги Мустақиллик байрами осмонига турфа ранглар қўшди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates