Акция доирасидаги “Долзарб 40 кунлик” Наманган вилояти халқ таълими бошқармасининг умумтаълим муассасаларида ҳам тобора кенг қанот ёзмоқда.
Бошқарма ходимлари куни кеча Наманган шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 85-умумтаълим мактабида мевали, манзарали кўчатлар экишди. Хайрли ташаббус натижасида 15 туп павлония, 40 туп каштан, 120 туп бодом ҳамда 100 туп қора ғайноли кўчатлари экилиб, илм масканида ўзига хос мўъжазгина боғ бунёд бўлди. Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги умумтаълим даргоҳларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси қизғин давом этмоқда.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, вилоят бўйича 712 та умумтаълим мактаби ҳудудида жами 186 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар экиш режалаштирилган.
Орифжон Жўраев,
"Янги Ўзбекистон" мухбири