Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Буюк Британия ОТМларига қабул қилинди

    Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Мироншоҳ Иномжонов Буюк Британиянинг Вестминстер ва Гринвич университетларида таҳсил олиш имкониятини қўлга киритди.

    Мироншоҳ Иномжонов Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳридаги Президент мактаблари ўқувчилари каби ўз ҳужжатларини дунёнинг етакчи университетларига юборди.

    Юқорида айтиб ўтилган икки университетдан ташқари, Мироншоҳ Иномжонов Ғарбий Лондон Университети, Лондон Жанубий Банк университети, Манчестер университетига ҳам ҳужжат топширди. Ҳозирда у мазкур университетларнинг қарорларини кутмоқда.

    Шуни қайд этиш керакки, ушбу университетлар дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари рўйхатига киради. Мисол учун, Манчестер Университети дунйодаги олий таълим муассасалари рейингида 27-ўриндан жой олган. Бундан ташқари, 25 нафар Нобел мукофоти совриндорлари мазкур университет билан боғлиқдир.

    — Буюк Британиянинг етакчи университетлари томонидан қабул қилинганимдан мамнунман, лекин мен дунёнинг бошқа етакчи университетларига ҳужжат топширишни давом эттиришни режалаштирганман. Ҳамма олий таълим муассасаларидан жавоб олганимдан кейин якуний қарорни қабул қилмоқчиман. Менга тайёргарлик кўришда ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдираман, деди Мироншоҳ.