Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, ҳолат шу йилнинг 25 май куни соат 20:49ларда Наманган шаҳар “Янги аср“ МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 автомобиль йўлининг 87 км.да содир бўлган.
Маълумотларга кўра, Наманган шаҳар “Алпомиш“ МФЙ хонадонларни бирида яшаган , 2006 йилда туғилган фуқаро “Nexia-3” русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиб йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, арча дарахтига урилиши оқибатида автотранспорт воситаси ёниб кетган.
Ҳодиса жойига ёнғин қутқарув экипажи соат 21-03 да етиб борган. Ёнғин соат 21-05 да қутқарувчи ва фуқаролар томонидан бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида автомашина тўлиқ ёниб зарарланган ҳамда ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.









