Наманганда узум пишди

    Агросектор 22 июл 2020 2109

    Тўрақўрғонлик миришкор боғбон ярим асрдан бери томорқасида бир неча нодир узум навларини пайвандлаш усулида кўпайтириб, ҳудуд шароитига мослаштириб юқори мўл ҳосил олмоқда.

    Мозоркўҳна қишлоғида яшовчи Икромжон ота Абдусаломов ўз ҳовлисини тажриба-синов майдонига айлантирган.

    Нуроний 40дан зиёд узум навларини парваришламоқда. Етмиш ёшни қарши олаётган изланувчан соҳибкор саъй-ҳаракати билан маҳаллий, МДҲ давлатларидан олиб келиб ўстирилаётган эртапишар ва серҳосил навлар бирин-кетин мева бермоқда.

    Яқинда унинг «коллекцияси»дан кунчиқар мамлакат — Япониядан юборилган янги нав ҳам ўрин олди.

    Абдулла ҒОЗИЕВ.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates