Наманганлик ўқитувчи ўз ҳисобидан мактаб хонасини жиҳозлади 

    Таълим 22 феврал 2024 1585

    Фаолияти орқасидан 12 млн сўм маош олаётган педагог мактабда хайрли ишга қўл урди. 

    Учқўрғон туманидаги 2-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Дилшодбек Мухторов ўз ҳисобидан мактаб хонасини жиҳозлади.

    Бу ҳақда Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

    Таъкидланишича, мазкур ўқитувчининг шогирдлари ҳар йили фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб келади. Хусусан, масканнинг собиқ битирувчиси Ҳожиакбар Муродуллаев 2023 йили НамМҚИ ташаббуси билан ўтказилган информатика мусобақасида иштирок этиб, грант асосида ўқиш имкониятини қўлга киритган. Шунингдек, «Robot-uz 2023» халқаро олимпиадасида муассасанинг 6-синф ўқувчилари жамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашган.

    Фаолияти орқасидан 12 млн сўм маош олаётган педагог мактабда хайрли ишга қўл урди.

    Ўқувчиларнинг пухта билим олишлари ва АйТи соҳасидаги кўникмаларини чуқур ўзлаштиришлари учун информатика ва робототехника хоналарини ўз ҳисобидан замонавий 16 дона парта, 40 та стул ва бошқа жиҳозлар билан таъминлади.

    Бу эса ёшларнинг билим олишга бўлган иштиёқини янада ортишига замин яратади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates