Нарендра Моди кетма-кет учинчи марта Ҳиндистон бош вазири бўлди

    Ҳиндистон парламент сайловларида ғалаба қозонган Миллий-демократик альянс коалицияси раҳбари Нарендра Моди мамлакат бош вазири сифатида қасамёд қилди, маросим маҳаллий телеканаллар орқали намойиш этилди.

    Овоз бериш натижаларига кўра, Модининг “Бҳаратия жаната парти” (Ҳиндистон халқ партияси) партияси ўн йил ичида биринчи марта мутлақ кўпчилик ўринларни қўлга кирита олмади: у 240 ўринни қўлга киритди, бу ҳукуматни шакллантириш учун зарур бўлган оддий кўпчиликдан 32 та камдир. Миллий-демократик альянсга кирган партияларнинг овозларини инобатга олган ҳолда ушбу сиёсий бирлашма парламентдан 292 ўрин олди ва бу унга янги коалиция ҳукуматини тузиш имконини берди.

    Моди қасамёд қабул қилиб, Жавоҳарлал Неру давридан буён кетма-кет уч муддат ҳукумат раҳбари бўлган биринчи бош вазир бўлди. У билан бирга аввалги ҳукуматда ички ишлар ва мудофаа вазирлари лавозимларида ишлаган Амит Шоҳ ва Ражнат Сингх янги ҳукуматда ишлашда давом этишади.

    Маросимда Шри-Ланка президенти Ранил Викремесингхе, Мальдив ороллари президенти Муҳаммад Муиззу, Сейшель ороллари вице-президенти Аҳмад Афиф, Бангладеш бош вазири Шайх Хасина, Маврикий бош вазири Правинд Кумар Жугнаут, Непал бош вазири Пушпа Камал Даҳал ва Бутан бош вазири Тшеринг Тобгай меҳмон сифатида иштирок этишди, деб хабар беради ria.ru.



    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates