НАСА: 2024 YR4 астероиди 2032 йилда Ер ўрнига Ой билан тўқнашиши мумкин

    Яқинда топилган 2024 YR4 астероиди ва Ой ўртасидаги тўқнашув эҳтимоли 1,7 фоизга, Ер билан эса мингдан бир фоизга баҳоланмоқда, деб хабар берди Америка коинот агентлиги НАСА ўзининг расмий блогида.

    “2024 YR4 астероидининг 2032 йил 22 декабрда Ой билан тўқнашиши эҳтимоли жуда камлигича қолмоқда. Ҳозирда бу эҳтимоллик 1,7 фоизни ташкил этади”, дейилади нашрда.

    Олимлар эса унинг Ер билан тўқнашуви эҳтимолини амалда истисно қилишди – ҳозирда у 0,004 фоизни ташкил этади.

    Шундай қилиб, агентлик 19 февралдан бошлаб ўз баҳосини қайта кўриб чиқди, ўшанда НАСА мутахассислари 2024 YR4нинг Ер билан тўқнашиши эҳтимоли 3,1 фоизни ташкил этганини таъкидлаган эди. 30 январда эса бу астероид Ер билан тўқнашиш эҳтимоли бир фоиздан ошган ягона астероид деб топилди.

    НАСА астероидни ўлчамини аниқроқ билиш учун “Жеймс Уэбб” телескопи ёрдамида кузатишни давом эттиришни режалаштирмоқда. Охирги маълумотларга кўра, осмон жисмининг диаметри 40-90 метрга баҳоланмоқда.

    2024 YR4 астероиди ўтган йилнинг 27 декабрида Чилидаги ATLAS расадхонаси олимлари томонидан кашф этилган эди. Январь ойи охирида Ка-Дар расадхонаси ва “Астроверты” астрофармаси илмий директори Стас Короткий РИА Новости агентлигига бу самовий жисм 2032 йилда сайёрамиз билан тўқнашиши мумкинлигини айтган эди. Ўша пайтда бу ҳодисанинг эҳтимоли 0,5 дан олти фоизгача ўзгарган, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    май, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates