баннер
6 апр 2025
03:32

    НАСА Ерга хавф солган астероиднинг Ой билан тўқнашиши эҳтимолини юқори баҳолади

    НАСА яқинда кашф этилган ва Ер учун хавфли 2024 YR4 астероиднинг 2032 йилда Ой билан тўқнашиши эҳтимолини 3,8 фоизга оширди.

    Февраль ойи бошида бу кўрсаткич 1,7 фоизни ташкил этган эди. Шу билан бирга, олимлар маълумотларни аниқлагандан сўнг Ерга астероид қулаб тушиши эҳтимолини амалда истисно қилишди – эҳтимоллик 3,1 фоиздан 0,004 фоизгача пасайди.

    “НАСАнинг Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази мутахассислари... 2024 YR4 астероидининг 2032 йил 22 декабрда Ой билан тўқнашиши эҳтимолини 3,8 фоизга янгилади”, дейилади хабарда.

    “Жеймс Уэбб” телескопи ёрдамида агентлик 2024 YR4 ўлчамларини ҳам аниқлади, янги маълумотларга кўра, унинг диаметри 53 дан 67 метргача. Қайд этилишича, май ойида астероидни кузатиш учун яна расадхонадан фойдаланилади.

    2024 YR4 астероиди 2024 йил 27 декабрда Чилидаги ATLAS расадхонасида топилган. Унинг диаметри тахминан 70 метрни ташкил этади. У 2013 йил 15 февралда Уралга тушган Челябинск метеоритидан уч-тўрт баравар катта, унинг ўлчами тахминан 19,8 метрга етади. Унинг қулаб тушиши оқибатида қурбонлар йўқ, бироқ 1,6 мингдан ортиқ киши жароҳатланган, улардан 52 нафари шифохонага ётқизилган, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech