Қарорга кўра, Наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги солиқ имтиёзи муддати иқтисод қилинган маблағларни асосий фаолиятни ривожлантиришга йўналтириш шарти билан 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Энг кўп қайси соҳа тадбиркорлари солиқ тўлашдан қочаётгани маълум қилинди
Жорий йилнинг январ–ноябрь ойларида солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган 3 305 та тадбиркорлик субъектида солиқ аудити ўтказилиб, 12,1 трлн сўмлик солиқ суммаси аниқланди.








