Шимолий Атлантика альянси ҳозирда бундай қурол мавжуд бўлмаган мамлакатларга ядро қуролини жойлаштиришни таклиф қилмайди, деди НАТО бош котиби Енс Столтенберг. Ядровий қуролидан ҳамкорликда фойдаланиш бўйича мавжуд келишувни кенгайтириш режалари йўқ, деди у 23 апрель, сешанба куни Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак билан Польшадаги британиялик аскарларга қўшма нутқи чоғида, деб хабар беради dw.com.
“Агар иттифоқчиларимиз НАТОнинг шарқий қанотида хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида НАТОнинг қўшма ядровий миссиялари доирасида ҳудудимизда ядро қуролини жойлаштиришга қарор қилишса, биз бунга тайёрмиз”, деган эди Польша Президенти “Fakt” газетасига берган интервьюсида.