Ушбу станцияга 1500 дан ортиқ қуёш панеллари ўнатилди. Навоий иссиқлик энергостанциясида ўрнатилган қуёш панеллари орқали йилига ўртача 1,8 млн киловаттсоат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Бунинг натижасида йилига 400 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.
Маълумот учун: ушбу яшил станциядан фойдаланиш орқали корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергиясини иқтисод қилиш имкони яратилади.