“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар ўз мевасини бермоқда

    Бугун комбинатда инвестиция лойиҳалари, қурилиш-бунёдкорлик ишлари кўлами йилдан-йилга ривож топиб бормоқда. Кейинги йилларда барпо этилган замонавий ишлаб чиқариш корхоналари, темир йўл линиялари, ижтимоий соҳа объектлари қурилиш индустриясининг ҳақиқий намунаси сифатида эътироф этиш мумкин.

    Бунинг натижасида 2017-2023 йилларда комбинатда умумий қиймати 1,9 миллиард доллар бўлган 19 та йирик инвестицион лойиҳалар ишга туширилди. Қувонарли жиҳати, бундай улкан ишлар соҳада жуда катта тажриба тўплаган комбинат қурилиш ташкилотлари ва моҳир қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.

    Хусусан, 2024 йилда ушбу дастур доирасида 11 та лойиҳа бўйича 789,2 миллион долларлик капитал қўйилмалар ўзлаштирилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларнинг 263 миллион доллардан ортиқ қийматга эга бўлган 6 таси янги қурилишлар ҳисобланади. Қиймати 425 миллион доллар бўлган 5 та лойиҳа эса корхоналарни модернизация ва реконструкция қилишни ўз ичига олади. Бу ишлар айни пайтда жадаллик билан олиб борилмоқда. Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида (январь-сентябрь) 613 миллион доллардан ортиқ капитал маблағлар ўзлаштирилиб, белгиланган режа 100,2 фоизга бажарилди.

    Улар орасида “Кокпатас ва Довгистов олтин конларида маъдан қазиб олиш (III навбати)” инвестицион лойиҳаси ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда катта аҳамиятга эга бўлиб, унинг умумий қиймати 319,8 миллион АҚШ долларни ташкил этади. Айни пайтда ушбу лойиҳани амалга оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар юқори суръатларда давом этмоқда. Жумладан, 3-гидрометаллургия заводига йилига 1 миллион тонна олтин таркибли маъданни қайта ишлаш қувватига эга янги тегирмон блоки шулардан биридир.

    Жорий йилнинг июль ойида фойдаланишга топширилган 7-тегирмон блоги келажакда флотация, биооксидлаш, фильтрлаш, қуритиш ва куйдириш цехларини кенгайтиришга ҳам олиб келади. Бу эса, ўз навбатида, ишлаб чиқариш суръатини оширишга хизмат қилади. Йил якунига қадар саккизинчи “МШЦ” шарли тегирмон ўрнатилиши эвазига йиллик маъдан қайта ишлаш ҳажмини 10 миллион тоннага ошириш имкони яратилади. Бунинг ҳисобига қўшимча янги иш ўринлари яратилмоқда.

    “Пистали конида олтин таркибли маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш мажмуасини қуриш (6-ГМЗ)” лойиҳаси доирасида инфратузилма объектлари, яъни ошхона, ётоқхона, автогараж, кон ускуналарини таъмирлаш цехи каби қатор иншоотлар ишга туширилди. “НКМК” акциядорлик жамиятида 2024 йил давомида амалга ошириладиган ишлар, қураётган ижтимоий инфратузилма объектлари ва 2026 йилгача амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар ҳақида сўз юритилганда, шу йилнинг охиригача корхонада қиймати 402 миллион АҚШ доллардан ортиқ бўлган иккита йирик инвестицион лойиҳа фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

    Бундан ташқари, комбинат жамоаси ижтимоий масъулиятни зиммасига олиб, қатор ижтимоий объектларни бунёд этмоқда.

    Жумладан, “Қизилқум” профессионал футбол клубининг Навоий шаҳридаги марказий ўйингоҳини капитал таъмирлаш, қўшимча бино ва иншоотлар қуриш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилда комбинат томонидан Хоразм вилояти Туроққаъла туманида янги замонавий 350 ўринли мактаб қурилиб, давлатимиз мустақиллиги байрами арафасида фойдаланишга топширилди.

    Умуман олганда корхона томонидан амалга оширилаётган ишларнинг барчаси ишсизликни камайтириш, аҳолига қулай шароитлар яратишга қаратилган.


    “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ


    Реклама

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates