“НКМК” АЖ: махсус техника воситалари ҳайдовчиларнинг билим ва тажрибалари оширилмоқда

    Навоий кон-металлургия комбинатида олтин маъдан қазиб олиш жараёнида бурғилаш ускуналари, экскаваторлар, кон автоағдаргичлари ва йўл қурилиш машиналаридан кенг фойдаланилади.

    Бу техникаларни маҳорат билан бошқариш, улардан тўғри фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш қоидалари ва ҳаракатлар тартибини билишда эса ҳайдовчилар, машинистлар ва уларнинг ёрдамчиларининг тажриба ва малакаси муҳим аҳамият касб этади.

    Яқинда комбинат бўлинмаларида тоғ-кон ва транспорт техникаларининг самарадорлигини ошириш, улардан фойдаланишда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга жалб қилинган ишчи-ходимларнинг билими ҳамда касбий малакасини ошириш мақсадида ўқув курслари ташкил этилди. Жорий йилнинг охирига қадар давом этадиган курсларда назарий таълим ўқитувчилари ҳамда ишлаб чиқариш амалиёти инструктори сифатида юқори малакали ходимлар бириктирилди.

    Айни пайтда Марказий кон бошқармасининг ўқув марказида “Зеппелин Cэнтрал Ациа Мачинерй” компанияси мутахассислари томонидан “CАТ” автоағдаргич ҳайдовчиларига назарий ва махсус жиҳозланган ўқув техникаларида амалий дарслар ўтмоқда. Ўқув жараёнларида ходимларга иш жойларида ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўқув дастурларига мувофиқ, назарий билим ва ишлаб чиқариш бўйича ўрганиш, иш вақтида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий амал қилиш лозимлиги тушунтирилмоқда. Махсус техника воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларнинг билим ва тажрибаларини ўз вақтида ошириш, аввало, иш унумдорлигини оширади.


    “НКМК” АЖ матбуот хизмати


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates