Гендер тенгликни таъминлаш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик

    Навоий шаҳридаги «Фарҳод» маданият саройида «НКМК» АЖ аёллар Кенгаши ва «Оила» илмий, ижтимоий ва гуманитар ташаббуслар Маркази нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида комбинат хотин-қизлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

    «Навоий кон-металлургия комбинати жамоасининг Ўзбекистон Республикасининг гендер сиёсати бўйича ҳуқуқий саводхонлигини ошириш» мавзусида ташкил этилган тадбирда сенатор Дилорам Ташмухамедова, комбинат раҳбарияти, марказ директори ўринбосари Дилбар Алимжанова ҳамда корхонанинг фаол аёллари иштирок этди.

    Учрашувда гендер тенгликни таъминлаш масаласида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, жамият ва давлат бошқарувида уларнинг тенг иштирок этишига эришиш каби масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

    Якунда умумий мақсадлардан келиб чиқиб, «НКМК» АЖ ва «Оила» илмий, ижтимоий ва гуманитар ташаббуслар Маркази ННТ ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Томонлар хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, гендер тенгликни таъминлаш юзасидан вазифаларни биргаликда ҳал этишга келишиб олди.

    Мазкур ҳамкорлик хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг фаоллигини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

    Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда қатнашчилар мавзу доирасида ўзларининг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдириб, қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олди.


    «НКМК» АЖ Матбуот хизмати


    Реклама

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates