Навоий шаҳрида халқаро доирадаги давра суҳбати ташкил этилди

    Давра суҳбати онлайн режимда ҳам ташкил қилинган бўлиб, хорижлик экспертлар ҳам иштирок этди

    Навоий шаҳрида «Ҳудудларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашда маҳаллий вакиллик органларининг ролини ошириш» мавзусида халқаро доирадаги давра суҳбати ташкил этилди.

    Тадбирни Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Р.Алимов, Навоий вилояти хокимининг биринчи ўринбосари Т.Атамуродов ва бошқа мутасаддилар очиб берди.

    Шунингдек, давра суҳбати онлайн режимда ҳам ташкил қилинган бўлиб, хорижлик экспертлар ҳам иштирок этди.

    Хусусан, Корея -Ўзбекистон бизнес ассоциацияси раиси ўринбосари Ким Чанг Кеон «Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги махсус стратегик шериклик: минтақалар ўртасидаги ҳамкорлик салоҳияти» бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

    Форумнинг мақсади Ўзбекистон ҳудудларининг ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашда маҳаллий вакиллик органларининг ролини фаоллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

    Тадбир иштирокчилари томонидан маҳаллий Кенгашлар ҳудудларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш борасидаги мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги таъкидланди.

    Хусусан, маҳаллий Кенгашларнинг ҳудуддаги ижро органлари томонидан инвесторларни жалб этиш, экспортчилар учун қулай шарт-шароитларни яратиш, бюджетни шакллантириш механизмларини янада такомиллаштириш борасидаги фаолияти самарали назорат қилинмаётганлиги қайд этилди.

    Шунингдек, сессияларда экспорт ҳажмларини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва махсус иқтисодий зоналарни ривожлантириш билан боғлиқ долзарб масалаларни мунтазам кўриб бориш амалиётини жорий этиш таклиф этилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates