Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Мамлакатимизда 23 октябр 2023 1431

    “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.

    Камолов Эркин Шамсиддинович Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

    Тайинлангунга қадар Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори лавозимида фаолият юритган.

    Э.Камолов 1987 йилда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йилда Тошкент автомобиль йўллар институтини тамомлаган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates