Навоий вилоятида йирик шамол электр станцияси барпо этилади

    Энергетика 11 ноябр 2022 2088

    Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar» компанияси томонидан Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қуриляпти.

    2024 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган мазкур электр станцияси орқали йилига 1 миллиард 800 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 540 миллион куб/метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

    Ушбу мега лойиҳанинг умумий қиймати 600 миллион долларни ташкил этиб, юз фоиз хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилади.

    Аҳамиятлиси, станция қурилиши давомида 800 нафаргача ва ишга тушгандан сўнг 30 нафар янги иш ўрни яратилади.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу йирик лойиҳа Президентимизнинг 2020 йил 22 декабрдаги қарори асосида амалга оширилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates