Навоийда миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди

    Фестивалда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган ошпаз ҳамда пазандалар ўзларининг маҳоратларини намойиш этди.

    Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ва Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси ҳамкорлигида илк бор ˇNavoi national food fest» миллий таомлар фестивали ўтказилди.

    Навоий шаҳридаги гастрономик кўчада бўлиб ўтган фестивалда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган ошпаз ҳамда пазандалар ўзларининг маҳоратларини намойиш этди.

    Ҳар бир ҳудуд томонидан ташкил этилган павильонларда фольклор жамоалари томонидан урф-одатларимиз, ўлан ва миллий қўшиқларимиз тараннум қилинди. Ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси эса барчада катта таассурот қолдирди.

    Махсус ажратилган майдонда туман ва шаҳарлардан келган маҳоратли ошпазлар ўз ҳудудларига хос ҳамда мос бўлган таомларни тайёрлади. Таомларнинг таъми, кўриниши ва безатилиши халқаро тоифадаги ҳакамлар томонидан баҳоланди.

    Ҳакамларнинг якуний қарорига кўра, 3-ўрин «Овчи гўшти» таоми билан карманалик Санъат Рўзиев, 2-ўрин «Шарқ лаззати» таоми билан ошпази Фарҳод Бекнаев ва 1-ўрин «Ассорти гўшт» таомини тайёрлаган Акром Тошпўлатовга насиб этди

    Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates