Туман, шаҳарлардан етиб келган 7 та оилавий болалар уйларида тарбияланаётган 62 нафар, маҳаллардаги чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 128 нафар ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг 33 фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан янги йил совғалари билан тақдирланди.
Кичкинтойларга қор маликаси, қорбобо, қорқиз, аждаҳо ва кириб келаётган йилнинг мучал соҳиби йўлбарснинг чиқишлари хушнудлик бағишлади. Маданият уйи бадиий жамоасининг жозибадор қўшиқ ва рақслари болаларни ҳам саҳнага етаклаб чиқди.
Вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирокчиларни табриклаб, уларга Президент совғаларини топширди. Фарзандлари шод юрт доимо обод юрт бўлади. Байрам шукуҳи давом этади, деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.