“Наврўз садолари” халқаро фестивали бошланди

    Ўзбекистон давлат консерваториясида “Наврўз садолари” миллий чолғулар кўп овозли ансамбл ва оркестрлари Х-халқаро фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Фестиваль дастурига кўра, 25-26 март кунлари барча жамоаларнинг чиқишлари Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилади. 27 март куни эса ғолибларини тақдирлаш ва якуний гала концерти ўтказилади.

    Шу ўринда мазкур фестиваль тарихи ҳақида озгина маълумот бериб ўтсак.

    1996 йилдан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва «Евробазис» компанияси ёрдамида "Сўғдиёна" халқ чолғулари камер оркестри "Наврўз садолари" республика халқ чолғулари ансамбл ва оркестрлари фестивалини мунтазам равишда ўтказа бошлади.

    Ушбу тадбир фаолиятига 2008 йилдан "Соғлом авлод" халқаро нодавлат жамғармаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, 2012 йилдан эса Швейцария элчихонасининг Швейцария ҳамкорлик бюроси, 2015 йилдан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Информацион маркази қўшилди. Айнан шу йили “Наврўз садолари” фестивали халқаро тадбирга айланди ва унда Россия, Мўғулистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатларнинг мусиқий жамоалари иштирок этиб келишмоқда.

    Ушбу форум ёшларнинг мусиқий тарбиясига бағишланган бўлиб, ушбу соҳа бўйича Давлат дастурини бажариш, шунингдек республикамиз келажак маданиятини ривожи учун миллий чолғуларимиз ижрочилигида етук кадрлар тайёрлашга, ўзбек мусиқа маданиятида кўп овозли ижро шаклини ривожлантириш ва янада оммалаштиришга йўналтирилгандир.

    Фестивалда мактабгача таълим муассасалари болалари, мусиқа ва санъат мактаблари, лицей ва коллеж ўқувчилари, ҳамда мусиқа олий ўқув юртиларининг талабалари ўз маҳоратини намоён этишади. Фестивалда катта оркестр жамоалари билан бир қаторда, кичик ансамбл гуруҳларининг иштирок этиши, республикамизнинг узоқ нуқталарида ҳам мусиқа оламида ижод қилиб келаётган турли ёшдаги ижодкорларни кенгроқ қамраб олишни таъминлаб келмоқда.

    Фестивалнинг ижобий натижаси сифатида Қашқадарё, Андижон, Бухоро, Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида халқ чолғулари оркестрларининг ташкил топганлигини айтиб ўтиш жоиз. Ҳозирги кунда ушбу жамоалар ўз вилоятларида ижрочилик маданиятини ривожлантириш борасида катта ишларни амалга оширмоқдалар.

    Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчиларини қамраб олган, Х.Акрамова томонидан ташкил этилган “Тарона” халқ чолғулари оркестри, Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчиси Д.Алимова тузган ансамбль бир неча бор “Наврўз садолари” фестивали ғолиби бўлган.

    Йилдан-йилга ушбу форумга бўлган қизиқиш ортиб бораётгани қувонарли ҳол. Унда 2010 йилда 33 та жамоа ва 332 нафар мусиқачи- созандалар (бунда болалар мусиқа ва санъат мактаблари, лицей, коллеж ва олий ўқув юртиларининг жамоалари қатнашган) қатнашган бўлса, 2022 йилда эса 104 та жамоа, 1706 киши иштирок этди.

    2020 йилда пандемия туфайли фестиваль онлайн форматга ўтказилди. Шу муносабат билан 2022 йилгача иштирокчилар ёшига қараб тақсимланиши бекор қилиниб, 3 ёшдан 23 ёшгача созандалардан ташкил топган жамоалар иштирок этишди.

    2023 йилдан бошлаб фестиваль анъанавий, яъни офлайн форматга қайтиши муносабати билан, ёш бўйича тақсимланиш қайта кучга кирди. Шунда 2023 йилда 3 ёшдан 15 ёшгача, 2024 йилда эса 15 ёшдан 23 ёшгача бўлган ўқувчи ва талабалар иштирок этадилар.

    Фестивал доирасида иштирокчилар учун "чолғу ижрочилиги","дирижорлик" ва "оркестр билан ишлаш", “ансамбль ижрочилиги” фанлари бўйича иштирокчилар ва унинг ўқитувчиларига кенгайтирилган ҳолатда маҳорат дарслари ўтказилиб келинмоқда. Шу билан бирга, ҳар йили илмий-амалий анжуманлар ташкил этилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates