Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!

    Қорақалпоғистонлик ёшлар учун 17-19 сентябрь кунлари Нукус шаҳрида бир қатор маънавий-маърифий, ижтимоий тадбирлар ташкил этилмоқда.

    "Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!" шиори остида бўлиб ўтаётган тадбирлар доирасида ёшларнинг ҳаётда муносиб ўрин топиши, куч ва имкониятларни тўлиқ ишга солишига кўмаклашиш мақсадида "мотивацион" учрашувлар, уларнинг мавжуд муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида "Сайёр қабул" ўтказиш, спорт мусобақалари, турли кўрик-танловлар, концерт дастурлари ташкил этиш режалаштирилган.

    Бугун ташкил этилган сайёр қабулда ёшлар муаммолари, уларни ўйлантираётган масалалар тингланди. Шунингдек, қорақалпоғистонлик ёшлар учун Хоразм ва Бухоро вилоятларининг диққатга сазовор жойларига бепул саёҳат ташкил этиладиган бўлди.

    Менлимурат Акмуратов паспорт олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Менглимурат Чимбой тумани «Майжап» овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Оилавий шароити оғир бўлганлиги боис паспорт олишда амалий ёрдам сўради. Унинг бу мурожаати ижобий ечим топди.

    "Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!" шиори остида ташкил этилган кенг қамровли маънавий-маърифий ҳамда ватанпарварлик тадбирлари доирасида Нукус шаҳридаги "Дўстлик" марказий майдонида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, пробация, жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларининг фаолияти тақдимотлари намойиш этилди. Концерт дастури ташкил этилди.

    Тадбир давомида Қорақалпоғистон Республикасининг 4 та туманларида саломатлиги юзасидан муаммолари мавжуд, ногиронлиги бўлган аҳоли мутахассис шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

    Тадбирлар 18-19 сентябрь кунлари ҳам давом этади.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates