Times of Israel нашрининг ёзишича, бу Нетаньяхунинг 2024 йил ноябрида Халқаро жиноят суди (ХЖС) уни ҳибсга олишга ордер берганидан кейин Европага илк сафаридир.
ХЖС Нетаньяху ва Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятларда айбланиб, ҳибсга олишга ордер берганди. Суд, шунингдек, Исроилнинг ўз фуқароларига қарши ордер бериш бўйича суд юрисдикциясига эътироз билдирган далилларини ҳам рад этди. Исроил, шунингдек, бутун Фаластиндаги вазият билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш учун ХЖСнинг юрисдикциясига қарши чиқди, деб хабар беради ria.ru.
Венгрия Бош вазири Виктор Орбан 2024 йил ноябрида Нетаньяхуни мамлакатга таклиф қилиш ниятида эканини ва ХЖС қарори ўз ҳудудида амалга оширилмаслиги кафолатлатланишини айтди. Венгрия Бош вазири маъмурияти раҳбари Гергей Гуйяшнинг айтишича, Венгрия ХЖС низомини ратификация қилмаган, шунинг учун Исроил Бош вазири ордер билан ҳибсга олинишидан хавотирланмасдан мамлакатга хотиржамлик билан ташриф буюриши мумкин.