Унга кўра, ҳолат Тошкент шаҳар Табиат ресурслари бошқармаси Яккасарой туман инспекцияси томонидан ўрганилди.
Яккасарой тумани Бобур кўчаси “Next” савдо марказининг олд томонида жойлашган мазкур чинор дарахтлари тана қисми қуригани, яшовчанлик ҳолати мавжуд эмаслиги аниқланган. Тошкент шаҳар Табиат ресурслари бошқармаси мутахассислари хулосасига кўра, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бригадаси томонидан кесиш ишлари амалга оширилган.