Талон-тарожлик ҳақидаги даволар асоссиз бўлиб чиқди

    Ижтимоий тармоқларда “”Яшил макон” лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилояти Экология бошқармасига ажратилган пуллар ва бошқа маблағлар мақсадсиз фойдаланилган” мазмунидаги хабарлар тарқалди.

    Табиат ресурслари вазирлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати мазкур хабар юзасидан муносабат билдирди.

    Таъкидланишича, Давлат Экология қўмитаси (ўша вақтда вазирлик номи шундай аталган) раисининг 2022-йил 1-апрелдаги “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида кўчат экиш ишларини ташкил этиш туғрисида»ги 123-сонли буйруғига биноан 2022-йил 6-апрелда бошқарманинг ҳисоб рақамига 50 миллион пул маблағи ўтказиб берилган.

    Сарфланмасдан қолган 50 миллион сўм пул маблағлари 2022-йил Экология қўмитасининг ҳисоб рақамига белгиланган тартибда қайтарилган.

    Тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар жараёнида 2022-йил давомида Қўмита томонидан бошқармага молиялаштирилган маблағлардан 36 миллион сўм бошқарманинг зарур эҳтиёжлари учун ишлатилган, жумладан, интернет тўлови, судларга, почта харажатлари, конверт ва маркалар, канцелария моллари учун сарфланган.

    Шунингдек, мурожаатда кўрсатилган 8.0 млн сўм миқдоридаги маблағлар Бошқарманинг атроф-муҳитни мониторинг қилиш таҳлил лабораториясининг “Enter engineering PTD LTD” Бойсун ГПЗ хўжалик компаниясининг экологик таҳлиллари учун хизмат кўрсатиш шартномасига асосан депозит ҳисоб рақамига тушган. Ушбу маблағлар мақсадли Таҳлил лабораториясининг зарур химреактивлари олиши учун ишлатилган.

    Бундан ташқари, Табиат ресурслари вазирлиги Сурхондарё вилояти бошқармасининг 2022-йил учун бюджет маблағларининг харажатлар сметаси тузилиб, вилоят молия бошқармаси томонидан тасдиқланган ва маҳаллий бюджетдан молиялаштирилган.

    Мурожаатда айтилган 2022-йилги бюджет маблағлари ноқонуний йўл билан талон-тарож қилинган ва шахсий эҳтиёжларга ишлатилган деган гаплар асоссиз эканлигини таъкидламоқчимиз. Бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши юзасидан назорат вилоят молия бошқармаси, ғазначилик бошқармаси ва давлат молиявий назорат бошқармаси томонидан доимий равишда назорат олиб борилади.

    Шунингдек, экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар юзасидан давлат инспекторлари томонидан қилинган ҳар бир жарималар “E-jarima” тизимига киритилади. “E-jarima” платформасидаги маълумотларни вазирлик ва бошқарма ходимлари ҳеч қандай ҳолатда ўчиролмайди. “E-jarima” маъмурий иш базасининг назорати тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан юритилади

    Ижтимоий тармоқ фаолларидан аноним хабарларга ишонмасликларини, ҳолатга ишонч ҳосил қилмасдан туриб хулоса чиқармасликларини ва ижтимоий тармоқларга тарқатмасликларини сўраб қоламиз," — дейилади баёнотда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates