Ўзбекистон БМТнинг биологик хилмахиллик глобал дастурини қўллаб-қувватлайди

    Пойтахтимизда Глобал экологик жамғарма, Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида амалга ошириладиган Биохилма-хиллик бўйича глобал дастурни қўллаб-қувватлаш  қўшма лойиҳанинг йиғилиши ташкил этилди.

    Биохилмахиллик бўйича Кунминг -Монреал глобал дастури 190 мамлакат томонидан маъқулланган. Ушбу тарихий дастур 2050 йилга келиб табиат билан уйғунликда яшайдиган дунё глобал концепцияси мақсадларига эришиш учун йўл харитасини белгилайди. Дастур биохилма-хиллик бўйича глобал ҳаракатлар учун мустаҳкам асос бўлиб, Иқлим ўзгариши бўйича Париж битимини тўлдиради ва 2050 йилга келиб иқлим ўзгаришига чидамли ва барқарор дунёга йўл очади.

    Ўзбекистон глобал интеграция масалаларида фаол позицияни эгаллайди, — деди тадбирда нутқ сўзлаган Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов. — Биз биохилма-хиллик ва умуман табиатга жамиятнинг муносабатини ўзгартиришга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшишга интиламиз.

    Таъкидлаш керакки, биохилма-хиллик бўйича Кунминг-Монреал глобал дастурига қўшилиш билан бир вақтда Ўзбекистон дунёнинг бошқа кўплаб давлатлари каби уни амалга ошириш учун ўзининг миллий мақсадларини белгилаш мажбуриятини олди. Бошланган лойиҳа Ўзбекистоннинг биохилма-хилликни сақлаш, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш, мониторингини амалга ошириш ва молиялаштириш бўйича сиёсатини белгилаб берувчи Миллий стратегияси ва ҳаракатлар режасини глобал дастурининг кун тартибига мос келадиган тарзда қайта кўриб чиқишга кўмаклашади.

    Биохилма-хиллик ва экотизим хизматларининг йўқолиши харажатлар ва хатарларни ошириши ҳамда иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайишига олиб келиши мумкин, — деди БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска. — Биз ҳозир ҳам ушбу таъсирларни сезмоқдамиз. Орол денгизининг қуриб бораётгани, бутун мамлакат бўйлаб тез-тез содир бўлаётган чанг бўронлари табиий ресурслардан масъулиятли тарзда фойдаланиш лозимлигини англатади.

    Маълумот учун, Ўзбекистон биохилма-хиллиги 27 мингдан ортиқ турларни ўз ичига олади. Улар орасида умуртқасиз ҳайвонларнинг 14900 тури, умуртқали ҳайвонларнинг эса 715 тури учрайди. Умуртқалиларнинг 107 тури сутемизувчилар, 467 тури қушлар, 61 тури судралиб юрувчилар, 3 тури амфибиялар, 77 тури балиқлардир. Шунингдек, 11000 турдаги ўсимликлар, қўзиқоринлар, сув ўтлари бор.Бундан ташқари, юқори ёввойи ўсимликларнинг 4300 тури бўлиб, улардан 8 фоизи эндемик турлардир. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига (2019) 206 ҳайвон ва 314 ўсимлик тури киритилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates