Нобель мукофоти унга сазовор бўлган олимлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатади – тадқиқотчилар

    Нобель мукофоти унга сазовор бўлган олимларнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда Стэнфорд университети профессори Дэвид Стаддерд бошчилигидаги америкалик тадқиқотчилар гуруҳи маълум қилди.

    Тадқиқот муаллифлари тиббиёт ва физиология бўйича 1950-2010 йиллардаги Нобель мукофоти совриндорларининг маълумотларини таҳлил қилиб, уларни яна бир нуфузли мукофот – Ласкер мукофотига сазовор бўлган олимлар фаолияти билан солиштиришди.

    Маълум бўлишича, Ласкер мукофоти совриндорларининг иш сифати мукофотни олганидан кейин яхшиланган. Уларнинг фаолиятида илмий янгилик ҳам қайд этилган. Аксинча, Нобель мукофоти совриндорларида бу кўрсаткичлар пасайиб борган, деб хабар беради mir24.tv.

    Тадқиқотчиларнинг фикрича, Нобель мукофоти совриндорлари фаолияти самарадорлигининг пасайиши уларнинг мукофот олгандан кейин ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришлар билан боғлиқ. Хусусан, бундай олимлар жаҳон миқёсида шуҳрат қозонмоқда, улар тез-тез интервью бериш, маърузалар ўқиш, оммавий тадбирларда қатнашиш, турли тижорий таклифларга жавоб беришга мажбур бўлмоқда. Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси (NBER) нашрига кўра, натижада улар кўп сонли илмий бўлмаган фаолиятга вақт ва куч сарфлашяпти.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates