Нобель мукофотининг адабиёт йўналиши бўйича совриндори номи эълон қилинди

    2023 йил учун Нобель мукофотининг адабиёт йўналиши бўйича совриндори номи маълум бўлди. Бу норвегиялик драматург Юн Фоссе.

    Бу ҳақда Каролинска институти Нобель ассамблеяси вакиллари онлайн трансляция давомида маълум қилди.

    Нобель қўмитаси баёнотига кўра, ёзувчи ўзининг “ифодалаб бўлмайдиган нарсаларни тавсифлаб берган новаторлик пьесалари ва насрий асарлари” учун ана шундай нуфузли мукофотга лойиқ кўрилди. Қайд этилишича, ёзувчининг асарлари турли жанрларни қамраб олган.

    64 ёшли Фоссенинг адабий фаолияти 1983 йилда “Қизил, қора” романининг нашр этилиши билан бошланган, 1994 йилда унинг “Ва биз ҳеч қачон ажралмаймиз” деб номланган биринчи пьесаси нашр этилган.

    2022 йилда француз ёзувчиси Анни Эрно Нобель мукофотининг адабиёт бўйича совриндорига айланган эди, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates