баннер
30 мар 2025
20:17

    Ноқонуний қум-шағал қазишнинг товони оғир бўлди

    Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармаси томонидан навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.

    Тадбир давомида Денов туманида яшовчи фуқаролар Р.Ш. ва Э.А. томонидан “Сурхон“ дарёси ўзанидан ноқонуний равишда қум-шағал хомашёси юк техникасига юкланаётганлиги аниқланди.

    Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳар бирига 11 млн 250 минг сўмдан жарима белгиланди. Шунингдек, табиатга 8 млн 709 минг 120 сўм миқдорида зарар етказилганлиги маълум бўлди.

    Ҳуқуқбузарлар жами 31 млн 209 минг 120 сўм миқдорида товон тўлайдиган бўлди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech