Носоз автобусни йўналишга чиқаргани учун навбатчи механик ишдан олинди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида техник носоз ҳолатда йўлга чиққан автобус эътирозларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” изоҳ берди.

    Қайд этилишича, шаҳардаги “7-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги, MAN русумли 94-сонли автобус ҳайдовчиси Ш.Ш. ўзига бириктирилган автобусни орқа ойнасини эҳтиётсизлик оқибатида синдириб олган.

    Оқибатда ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошгани ва автобусни носоз ҳолатда йўналишга чиқаргани учун навбатчи механик Ш.С. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

    Бундан ташқари “7-Автобус саройи” бош муҳандисига хайфсан интизомий чораси кўрилган.

    “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан “7-Автобус саройи” филиали мутасадди раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда барча ишчи ходимларга навбатдан ташқари йўриқнома ўтказилди. Йўловчиларни хавфсиз ташиш ва уларни ўз манзилларига соғ-омон етказиб қўйиш энг олий мақсадимиз эканлиги юзасидан яна бир бор тушунтириш ишлари олиб борилганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates