“Нотариуслардан ҳарбийларга ҳуқуқий билимлар” акцияси эълон қилинди

    Мамлакатимизда 16 август 2024 97

    Акция доирасида бўлиб ўтган тадбирлар республикамиз ҳудудларида жойлашган 50 ка яқин ҳарбий қисмлар, вилоят, туман-шаҳар мудофаа бўлимлари, ҳарбий муассасаларда хизмат ўтаётган 4000 нафардан зиёд ҳарбий хизматчиларни қамраб олди.

    Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги арафасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Нотариал палатаси томонидан ҳарбий хизматчиларнинг онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида “Нотариуслардан ҳарбийларга ҳуқуқий билимлар” акцияси эълон қилинди. Акция доирасида бўлиб ўтган тадбирлар республикамиз ҳудудларида жойлашган 50 ка яқин ҳарбий қисмлар, вилоят, туман-шаҳар мудофаа бўлимлари, ҳарбий муассасаларда хизмат ўтаётган 4000 нафардан зиёд ҳарбий хизматчиларни қамраб олди. Давра суҳбатларида 105 нафар нотариус иштирок этиб, ҳарбийларни Ўзбекистон қонунчилигига ва нотариат соҳасига киритилган янгиликлар, нотариат соҳасида яратилган қулайликлар, хусусан, онлайн нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш тартиби ҳақида батафсил маълумотлар бердилар.

    Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Нотариал палатаси ўртасида имзоланган меморандум доирасида бундай тадбирлар ҳар йили ўтказиб келинмоқда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates