Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро К.А. содир этганлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, гумонланувчи К.А., жабрланувчи Б.Ў.га қўнғироқ қилиб, унга "Lamifarm" ташкилоти томонидан ўтказилаётган танловда телевизор ва кондиционер ютиб олганлигини ва ушбу ютуқларни олиш учун етказиб бериш хизматига 200.000 сўм ўтказиб бериш кераклиги ҳамда телефон қурилмасига код келишини айтган ва "PAYME" иловасидан келган кодни айтиши билан пластик картасидаги 7.100.000 сўм миқдордаги пулларини яширин тарзда ўзининг фойдаланувида бўлган пластик картасига ўтказиб олиб, уни қора рўйхатга киргизиб қўйган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу шахс Телеграмда "CALL CENTER" номли аккаунт очиб, 1000 дан ортиқ фуқароларнинг 550 млн сўм пулларини ўзлаштирганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан К.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 моддаси 3 қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.