Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида "Корзинка" савдо мажмуаси автотураргоҳида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Ю. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро С.Х.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида қўшни Қирғиз Республикаси Ўш шаҳридаги Юридик институтга давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиши эвазига 5 000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211 моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.