Ўзбекистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси Озарбайжонликларда қизиқиш уйғотди

    Бизнес 16 август 2024 131

    Кеча Боку шаҳрида Ўзбекистон -Озарбайжон бизнес-форуми ва икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасида В2В шаклидаги учрашувлар ўтказилди.

    Тадбир мамлакатимиз элчихонаси томонидан Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси билан биргаликда ташкил этилди. Унда Озарбайжон Тадбиркорлар конфедерацияси (ASK), Боку шаҳридаги Ўзбекистон савдо уйи, Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раиси мутасаддилари, шунингдек, икки давлатнинг 80 дан ортиқ етакчи бизнес вакиллари иштирок этди.

    Форум ялпи сессиясида текстиль, косметика, қишлоқ хўжалиги, медицина ва фармацевтика, хўжалик товарларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

    Ўзбек ва озар тадбиркорлари ўртасида кечган В2В шаклидаги учрашувлар натижасида миллий маҳсулотларни Озарбайжонга экспорт қилиш бўйича бир қатор келишувлар имзоланди. Шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Боку шаҳрида фаолият юритаётган Ўзбекистон савдо уйига етказиб бериш ҳамда Озарбайжон компаниялари вакиллари делегациясининг маҳаллий ишлаб чиқариш объектлари ва шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этишга келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Бизнес-форум доирасида ўтказилган Ўзбекистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси Озарбайжон томонида катта қизиқиш уйғотди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates